This website uses cookies. By using the site you are agreeing to our Privacy Policy.

Oʻzbekiston

Fujifilm илғор тадқиқот лабораториялари

Fujifilm илғор тадқиқот лабораториялари 2006-йилда Fujifilm Гуруҳи учун асосий ИТК маркази сифатида ташкил этилди. Ушбу лабораториялар мажмуасида Гуруҳ компанияларининг олим ва муҳандислари биргаликда илмий тадқиқот ва конструкторлик билан шуғулланадилар. Изланиш соҳаларига органик синтез, юпқа кўп қаватли қопламалар, юқори аниқликдаги микроишлов, линза яратиш, лазер, чоп етиш ва тасвир билан ишлаш киради.

Fujifilm илғор тадқиқот лабораториялари ўзаро боғланган лабораториялар гуруҳи шаклида тузилган. Frontier Core-Technology Laboratories келажакни ўзгартириш салоҳиятига эга бўлган энг янги технологиялар билан ишлашга ихтисослашган. Синтетик органик кимё лабораториялари кенг мақсадларда қўлланиладиган юқори самарали органик материаллар билан ишлашга ихтисослашган. Advanced Marking Research Laboratories чоп этиш технологияларида янгилик яратиш устида ишлайди. Life Science Research Laboratories ва Regenerative Medicine Research Laboratories биокимё, дорилар ва шунга боғлиқ биология фанлари соҳасида янги имкониятларни қидиради, бу соҳаларда Fujifilm юқори даражада ривожланишни мақсад қилган.

Лабораториялар профили

Манзили 577-1 Ushijima, Kaisei Town, Ashigarakami-gun, Kanagawa Prefecture, 258-8577 Япония
Телефон рақами 0465-86-1111
Инглиз тилидаги номи Fujifilm Advanced Research Laboratories (FF ARL)
Жами ҳудуди Тахминан 56,000м2 (қувват стансияларидан ташқари)
Ишчиларнинг бошланғич сони Тахминан 600