Oʻzbekiston

Healthcare

Бизнинг бошланғич диагностика тасвирлаш технологияларига таяниб, биз профилактик соғлиқни сақлаш ва даволаш соҳаларигача ривожланаяпмиз. Биз Fujifilm жамоасидаги компания ва стратегик уюшмалар, бирлашган ва қўлга киритилган компаниялардан қўшимча тажрибалар орттирамиз.

Умумий Тасаввур

Синапс расмларни архивлаш ва коммуникация тизимлари
Transnasal эндоскоп текширувларни анча осонроқ қилади
Диагностика ва даволаш учун радиофармацевтик препаратлар

Рақамли рентген дигноситика соҳасида етакчи

Биз 1936 йилда биринчи марта рентген плёнка маҳсулотимизни чиқардик ва 1983 йилда бутун дунё бўйича биринчи бўлиб рақамли рентген тасвирлаш ва диагностика тизимини тадбиқ қилдик. Рақамли тасвирлаш тенденциясини бошқарган ҳолда, Fuji Computed Radiography (FCR) маҳсулотлари – дунё бозоридаги етакчи тизимлардан бири ҳисобланади.



Бир лаҳзада эга бўлинадиган медицина тасвирлари ёрдамида одамлар ҳаётини сақлаб қолиш

Шифокорлар рентген, ультратовуш ва бошқа медицина тасвирларини ишлатишлари даволаш диагнозларини аниқлашга ёрдам беради. Fujifilmнинг Synapse тизими шифокорларга ушбу тасвирларни тезкор равишда очиш ва рақамли тармоқ орқали узатиш ва фойдаланиш имконини яратади. Synapse бутун дунё бўйлаб 1000дан ортиқ госпиталь ва клиникаларнинг тезкор ёрдам бўлимларида ўрнатилган бўлиб, 99.99% тайёрлик ҳолатидалигига кафолат беради. Шу билан бирга, бу тасвир архивлаш ва коммуникация тизими (ТАКТ)дан махсус ажратилган медицина тармоғи орқали ҳам фойдаланса бўлади.



Медицинадаги янги марралар

Эндоскоплар шифокорларга инсон танасининг ички аъзоларини кўриш имкониятини беради. Аммо оғиз орқали тиқиладиган содда эндоскоплар кўнгил айнишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, биз янги, бурун орқали тиқиладиган жуда кичкина эндоскоп ишлаб чиқдик. Шу билан бирга Fujifilm икки-шарли энтероскоп ва ичакларни текшириш учун капсулали эндоскопик тизимларни, ҳамда жаррохлик процедуралари учун асбоб-ускуналар ва тасвирлаш компьютер дастурини таклиф қилади Fujifilmнинг ихчам, портатив ультратовуш тизимлари ётиб даволанаётган ҳамда тезкор ёрдам ҳолатларида ишлатишга идеал

равишда мос келади. Сонография бемор учун жуда қулай бўлиб, ўша вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри тасвирлаш имконини беради. У кўпинча ҳомиладорлик пайтида ва кўкрак учун, юрак ва тос суяги текширувларида ишлатилади.

Радиофармацевтик препаратлар қаттиқ зарба натижасида оғриган беморларга диагноз қўйишга ёрдам беради ҳамда бош мия ва бошқа органлардаги касаллик аломатларини барвақт аниқлайди. Fujifilm ушбу соҳадаги малакасини Fujifilm RI Pharma, ҳамда кейинчалик 2006 йилда қўлга киритилган, ядровий медицинанинг асосчиси бўлмиш Daiichi Radioisotope Laboratories ёрдамида оширмоқда.

  • FCR” рақамли рентген тасвирлаш ва диагностика тизимлари
  • “Synapse” Тасвир Архивлаш ва Коммуникация Тизими (ТАКТ)
  • Қуруқ тасвир плёнкалари / Қуруқ тасвирловчилар
  • Рентген Плёнкалари
  • Радиофармацевтик препаратлар
  • Рақамли эндоскоплар
  • Нуклеин кислоталарни изоляцияловчи тизимлар
  • Соғлиқни сақлаш маҳсулотлари