Oʻzbekiston

Fujifilm – Европада

Fujifilm дастлаб дунё бозорларига, энг аввало, ўзининг Тасвирлаш соҳасидаги Маҳсулотлар бизнеси билан кириб келган.  Компания Европадаги операцияларини ҳар томонлама бошқаришга масъул бўлган ўз филиалини 1966 йили Германияда ва рангли қоғоз ва рангли плёнкалар ишлаб чиқарувчи корхонасини 1982 йили Голландияда очди.

Бугунги кунда, FUJIFILM Europe GmbH (Дюсселдорф, Германия) ҳудуддаги Стратегик Штаб сифатида иш юритмоқда, ҳамда маркетинг ва корпоратив стратегиялар шакллантириш орқали ўзининг жамоа компанияларини қўллаб-қувватламоқда. Қолаверса, FUJIFILM Europe B.V. (Тилбург, Голландия) бутун Европа бозори учун логистика, молия ва олди-сотдини бошқариш вазифаларини ўз ичига олади.

Fujifilm бутун ҳудуд бўйлаб қатор ишлаб-чиқариш манбаларини бошқаради. Шулардан, Голландиянинг Тилбургида жойлашган FUJIFILM Manufacturing Europe B.V. рангли қоғоз ва офсет пластиналари ишлаб чиқариш бўйича илғор ишлаб-чиқариш базаси ҳисобланади. Бундан ташқари, FUJIFILM Hunt Chemicals Europe N.V. (Круйбеке, Белгия) фотографик ва график санъат соҳаси бозори учун химикатлар ишлаб чиқаради.Ҳозирги пайтда Европада Fujifilmнинг бўлинмалари 55 тадан кўпроқ жамоа корхоналарида ишлайди, ҳамда Тадқиқот ва Лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатишда банд бўлган 4,000 дан ортиқроқ кишиларни иш билан таъминлайди. Бутун Европа бўйлаб улар медицина, ҳаёт ҳақида фанлар, график санъат, электроник материаллар, химикатлар, оптика, ёзув медиаси, кинематография фотографик технологиялар каби кўплаб ишлаб чиқарувчиларга хизмат қилади. 

Европага Ўтиш